АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Эвертон"дан устун келди

BEPUL PROPAN

Англия Премьер Лигаси 11-тури  давом эттирилмоқда. Антонио Конте бошчилигидаги "Тоттенхэм" ўз майдонида "Эвертон"ни қабул қилиб, ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.

59-дақиқада Харри Кейн 11 метрли нуқтадан аниқ зарба йўллаб, учрашувда ҳисобни очган бўлса, баҳс якунига яқин Бентанкурнинг узатмасидан кейин Хёйбьерг ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Мазкур ғалабадан кейин "шпорлар" очколари сонини 23 тага етказиб, 3-ўринда қолди. "Эвертон" эса 10 очко билан 14-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!