
АПЛ. Ноябрь ойининг энг яхшилари аниқланди
Англия Премьер-лигаси ноябрь ойининг энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланди.
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот ойнинг энг яхшиси бўлган бўлса, унинг қўл остида тўп сураётган Муҳаммад Салоҳ энг яхши футболчи деб топилди.
Ўтган ойда "қизиллар" АПЛда 3 та ўйинда 3 та ғалаба қозонишган. Ушбу учрашувларда мисрлик ҳужумчи 4 та гол ва битта ассист амалга оширди.
Comments