АПЛ кейинги мавсум учун янги тўпни тақдим этди

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси матбуот хизмати Германиянинг Puma спорт бренди томонидан тақдим этилган янги тўпни таништирди. Ушбу тўп 2025/2026-йилги мавсумда жамоалар томонидан ишлатилади. Бунгача Англия чемпионатида Nike тўплари билан ўйналган эди.

Tecno

Image

"Янги тўп биринчи марта жорий йилнинг июль ойида АҚШда бўлиб ўтадиган Премьер-лиганинг ёзги ўйинлар сериясида расмий тарзда тақдим этилади ва бу дунё аудиториясига кейинги мавсумда — 16 августдаги дам олиш кунларида бошланадиган энг машҳур лига ўйинларида ишлатиладиган тўпни биринчи бўлиб кўриш имконини беради", — дейилади АПЛ сайтида эълон қилинган баёнотда.

Ўтган мавсумда АПЛ чемпиони муддатидан олдин "Ливерпуль" жамоаси бўлди. "Қизиллар" 38 ўйинда 84 очко тўплашга мувоффақ бўлишди. Иккинчи ўринни 74 очко билан "Арсенал" эгаллади. "Манчестер Сити" эса 71 очко билан учинчи ўринга жойлашди. "Лестер Сити" (25 очко), "Ипсвич Таун" (22 очко) ва "Саутгемптон" (12 очко) Премьер-лигани тарк этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!