Антонио Конте: "Биз енгилиш учун эмас, ғалаба учун майдонга чиқдик"
"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте "Интер" устидан қозонилган 3:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин жамоасининг иродаси ҳақида гапирди.
"Мен ҳар бир ўйинни футболчиларим билан бирга ҳис қиламан. Бугун биз, менинг фикримча, Италиянинг энг кучли таркибига эга жамоасига қарши ўйнадик. “Интер” баъзи очколарни йўқотган бўлиши мумкин, аммо қоғозда қолган барча жамоалардан анча юқори даражада. Бекорга эмас, улар сўнгги уч йил ичида икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиқишди.
Шундай ҳолатда, биздаги жароҳатларни ҳам ҳисобга олганда, бу ғалаба жуда муҳим. Балки кимдир бизни дуо қилгандир (кулди), лекин биз барибир олға юришда давом этамиз. "Интер" бугун спорт руҳида бизга зарба бериш ниятида майдонга тушди — улар яхши формада эдилар ва етти ўйиндан бери фақат ғалаба қозонишган, биз эса "Торино" ва ПСВдан ютқазган эдик.
Бундай пайтда рақибни "босиб ташлаш" керак бўлади, лекин биз ўлиш учун эмас, ғалаба учун майдонга чиқдик. Барча муаммоларга қарамасдан, бугун ажойиб ўйин намойиш этдик", – деди Конте "DAZN" телеканалига берган интервьюсида.



Фикрлар