
Англиялик юлдуз Шомуродов билан бирга ўйнашга тайёр!
Янги мавсумда “Рома” ҳужумида Элдор Шомуродов билан бирга “Челси” тарбияланувчиси Тэмми Абрахам ўйнайдиган бўлди.
Рим клуби раҳбарияти ушбу ҳужумчини Жозе Моуриньо ихтиёрига келишга кўндирди ва Тэмми янги жамоаси учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.
Маълумотларга қараганда, айни пайтда Абрахам “Челси” ва “Рома” трансфер шартномасининг сўнгги деталларини келишиб олишини кутмоқда. Шунингдек, футболчи римликлар билан янги шахсий келишувни имзолашга тайёрлигини билдирган.
“Рома” истеъдодли ҳужумчи учун лондонликларга 40 миллион евро ва бонуслар тўлайди. Бу сумма бир неча қисмга бўлиб тўланади. Агар “Челси” Абрахамни ортга қайтаришга қарор қилса, 2023 йилнинг ёзига қадар 65-80 миллион евро атрофида компенсацияси тўлаши керак бўлади.
Абрахам янги жамоасида йилига 5 миллион евро маош олиши айтилмоқда.
Фикрлар