
Англияда яна бир можаро! Фэйр-плей "бир пул бўлди"
Мезбонлар рақиб жамоа футболчилари майдонда ётган футболчига тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳаракатдан тўхтаган бир пайтда гол киритишган ва шундан сўнг "Лидс" устози Марсело Бьелса шогирдларига гол ўтказиб юбориш кераклиги борасида кўрсатма берган эди.
Ўтган шанба эса Лига 1 (Англияда нуфузи жиҳатидан учинчи ўринда турувчи лига) 46-тури доирасида "Плимут" ҳамда "Сканторп" жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳам шундай баҳсли вазият юзага келди. Ҳар иккала жамоа лигада жон сақлаш учун кураш олиб бораётган ва мезбонлар 1 очкога "Сканторп"ни ортда қолдираётган эди. Бу ҳодиса иккинчи бўлим ўрталарида, ҳисоб мезбонлар фойдасига (2:1) бўлиб турганида содир бўлди.
Мезбон жамоа голкипери Мэтт Мэйси жароҳат олди ва атайин тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормоқчи бўлди. Аммо "Сканторп" ярим ҳимоячиси Жош Моррис чаққонлик қилиб, тўпни майдонда сақлаб қолди ва бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди. Ҳакам голни инобатга олди ва мувозанат тикланди - 2:2. Жараён муштлашишга қадар бормади, аммо дарвозабон жароҳати боис майдонни тарк этди. Шундан сўнг Моррис танқид тошлари остида қолиб кетди ва унинг голи тарихдаги спортга ҳос бўлмаган гол дея баҳоланди.
Эътиборлиси, "Сканторп"нинг ҳеч бир аъзоси Бьелса сингари гол ўтказиб юбориш кераклиги ҳақида кўрсатма бермади. Шундай бўлсада, адолат барибир қарор топди. Орадан 10 дақиқа ўтиб "Плимут" учинчи голни киритди ва ғалаба қозонди.
Бироқ бу ғалаба уларни Лига 1 да сақлаб қолмади. Ҳар икки жамоа қуйи лигага равона бўлди.
Фикрлар