Англия терма жамоасининг "Евро-2020" учун берган қайдномасида ўзгариш бўлди

  • 15 июнь, 2021, 16:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Англия терма жамоасининг “Евро-2020” учун топширган сўнгги қайдномасида ўзгариш юз берди.

Аниқроғи, "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Дин Хендерсон сонидан жароҳат олиб терма жамоани тарк этди. Ундан бўшаган жойни "Шеффилд Юнайтед" дарвозабони Аарон Рэмсдейл эгаллади.

Гарет Саутгейт бошчилигидаги инглизлар Европа чемпионатини Хорватия терма жамоаси устидан минимал ғалаба (1: 0) билан бошлашди. Олдинда уларни Шотландия ва Чехия билан ўйинлар кутмоқда.

Англия терма жамоаси навбатдаги учрашувини 19 июнь куни Шотландияга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!