
Англия терма жамоаси собиқ футболчиси қамоқдан чиқди
"Манчестер Сити" клуби ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Адам Жонсон Донкастердаги қамоқхонадан озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, 31 ёшли футболчи вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилишда айбдор деб топилган ва суд томонидан 6 йилга озодликдан махрум этилган эди. Бироқ, кейинчалик унинг жазо муддати тенг ярмига қисқартирилган эди.
Маълумот учун, Жонсон 2010-2012 йилларда Англия терма жамоаси сафида тўп сурган ва 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга ассистентлик қилишга эришган.
Фикрлар