Андижонда бокс бўйича турнир ўтказилади

  • 26 сентябрь, 2020, 09:48
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Пандемия сабабли Ўзбекистонда барча спорт турлари қатори бокс мусобақалари ҳам тўхтатилган эди. Узоқ танаффусдан сўнг, яна турнирлар қайтмоқда. Жумладан, 9-14 октябрь кунлари Андижон шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий В.А. Золотарёв хотира турнири бўлиб ўтади.  

Tecno

Мазкур мусобақада 1999, 2000, 2001 ва 2002 йилда таваллуд топган чармқўлқоп усталари иштирок этади. Шунингдек, иштирокчилар 10 та вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боришини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.  

Маълумот учун, турнир Андижон шаҳрида жойлашган спортнинг ўйин турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида (теннис корти) ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!