
"Андижон" клуби раҳбариятида янги мутахассис иш бошлади
Хабарингиз бор, "Андижон" жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Халқаро аренада ҳар томонлама клубнинг имиджини ошириш устивор вазифалардан бири саналади.
Шу мақсадда “Андижон” жамоасининг раҳбарият тизимида янги кадр иш бошлади. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шуни маълум қиламизки, клубда бош директорнинг ташқи ишлар бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди ва унга Дилшод Рузметофф тайинланди.
Жамоанинг расмий халқаро тадбирлардаги вакили, шунингдек, “Андижон”нинг халқаро учрашувларини ҳар жиҳатдан сифатли ўтказишга жавобгар ҳисобланади.
Умуман олганда, унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
• Клубнинг ривожланиш стратегиясини шакллантириш;
• Миллий ва халқаро миқёсида клуб имиджини бошқариш;
• FIFA/AFC/UFA қонунчилигига, спорт қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
• Клубнинг расмий халқаро тадбирларидаги вакили;
• Халқаро спорт лойиҳаларида иштирок этиш;.
• ОАВ ва ташқи ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорлик;
• Инвестицияларни жалб килиш;
• Клуб брендини ривожлантириш;
• Маркетинг компанияларни ташкил этиш, мухлислар ва фан клуб билан ишлаш;
Дилшод Озодович билан 2025 йилнинг 31 декабрь санасига қадар шартнома имзоланди.
Маълумот учун, Дилшод Рузметофф 1979 йилнинг 17 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетида таҳсил олган. Халқаро ҳуқуқ бўйича бакалавр ва магистр даражасига эга. Шунингдек, Бремен (Германия) Университетининг Европа ва Халкаро ҳуқуқ бўйича мастер даражали (LL.M.EUR) битирувчиси. Ўзбек, рус, инглиз ва немис тилларини мукаммал билади.
Фикрлар