
"Андижон" - "Насаф": Матнли трансляция
Ўзбекистон Coca Cola Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 120'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 119'
Абдихолиқов ўрнига Траоре майдонга тушмоқда.
- 117'
Исмоналиев огоҳлантирилди.
- 117'
Олимов ўрнига Исмоналиев майдонга тушди.
- 114'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ғайбуллаев андижонликлар ҳимоясидаги пала-партишликдан фойдаланиб, гол урмоқда.
- 111'
"Насаф" футболчисининг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.
- 108'
"Насаф" тўпни жуда тез йўқотмоқда.
- 106'
Муҳитдиновнинг жаримадан узатган тўпи ҳимоячиларга насиб этди.
- 106'
Қўшимча бўлимларнинг 2-си старт олди.
- 105'
Биринчи экстра-тайм якунланди.
- 105'
Исроилов офсайдда қолиб кетди.
- 101'
"Насаф" шошиб ҳаракат қилмоқда.
- 98'
Бобирнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 96'
Абдихолиқов жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўрнидан туриши кераклигини айтмоқда.
- 96'
Абихолиқов жарима майдони ичида йиқилди. Ҳаммаси жойида. Ҳакам ўйинни давом эттириш керак, деб кўрсатмоқда.
- 95'
Муҳаммаджонов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди.
- 93'
Бозоровни жарима майдони яқинида тўхтатиб қолишди. Жарима зарбаси.
- 90'
Асосий вақт якунига етди. Энди барчаси экстра-таймларда ҳал бўлади.
- 90+'
"Андижон" бурчак тўпидан фойдалана олмади.
- 90+'
Ғайбуллаев ноқулай позицияда турганига қарамай, олис масофдан зарба берди. Адҳамов ўз ўрнида.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
"Насаф" рақиб босимидан бироз қутулишга муваффақ бўлди.
- 84'
Кенжабоев ўрнига Комилов майдонга тушди.
- 83'
Авиловнинг яқин масофадан берган зарбасини Муҳаммаджонов қайтариб юборди.
- 81'
"Андижон" ҳужум уюштиришда давом этмоқда.
- 78'
Муҳаммад Йўлдошев деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.
- 76'
Абдулла Олимов сариқ карточка ишлаб олди.
- 73'
Жамоаларнинг ҳужумлари зарбагача етиб бормаяпти.
- 71'
"Андижон"нинг яна бир футболчисига шифокорлар ёрдами зарур.
- 69'
Мелиев ўрнига Жумабоев майдонга тушди.
- 64'
Адҳамов тиббий ёрдам олмоқда.
- 61'
Маннонов ва Зоиров ўрнига Бозоров ва Норчаев майдонга тушди.
- 58'
Қосимовнинг тайёргарликсиз берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 58'
Соҳибжонов ўрнига Абдуманнопов майдонга тушди.
- 56'
"Насаф" бироз ўзига келгандек кўринмоқда.
- 54'
"Насаф" ҳимояланишга мажбур этилмоқда.
- 51'
"Андижон" анча фаол прессинг амалга оширмоқда.
- 49'
"Андижон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 48'
Мираҳмадовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 46'
Баҳснинг иккинчи қисми "Андижон"нинг тезкор ҳужуми билан бошланди. Аммо йўлланган зарбага аниқлик етишмади.
- 46'
Иккинчи бўлим старт олди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Тайм сўнгида темп бироз тушди.
- 42'
Мелиев тўпни қабул қила олмади. Хавфли ҳужум уюштирилиши мумкин эди.
- 39'
Ўйин майдон марказида кечмоқда.
- 37'
Мелиев зарба беришга кечикди. Акс ҳолда, "Андижон" гол уриши мумкин эди.
- 37'
Кенжабоевнинг рейдини андижонликлар ўз вақтида тўхтатиб қолишди.
- 35'
"Насаф" орқа чизиқда тўпни ўзида сақлаб турибди.
- 33'
Мозговой тиббий ёрдам олмоқда.
- 32'
"Насаф"нинг стандарт вазияти фойда келтирмади.
- 30'
"Аждарлар" тўпни назорат қилмоқдалар.
- 28'
Қосимовнинг жарима майдони маркази томон тепган тўпи на дарвозага йўл олди, на шерикларига насиб этди.
- 27'
"Андижон" футболчисининг жаримадан йўллаган зарбаси муваффақиятсиз чиқди.
- 25'
"Андижон" ҳимояланишга мажбур қилинмоқда.
- 23'
"Андижон" жарима майдони ичидаги пала-партишликдан Зоиров фойдалана олмади. Зарба ўхшамади.
- 21'
"Насаф" "Андижон" жарима майдони атрофида тўпни олиб юрибди.
- 19'
"Андижон"нинг ҳужумлари якунигача етиб бормаяпти.
- 17'
Қаҳрамон Баҳодиров огоҳлантирилди.
- 15'
Муҳитдиновнинг жарима майдонига кирибоқ берган зарбаси салгина ноаниқ кетди.
- 14'
Кенжабоевнинг узатмаси кучсиз чиқди.
- 12'
"Андижон" рақиб яриммайдонида тўпни назорат қилмоқда.
- 10'
Кенжабоевнинг жарима майдони ичидан узатган тўпи андижонликларга бориб тушди.
- 10'
"Андижон" ҳужуми офсайд туфайли тўхтатилди.
- 9'
Олимовнинг зарбаси ўхшамади.
- 8'
"Насаф"нинг ўта хавфли қарши ҳужуми энг сўнгги паллада муваффақиятли тўхтатиб қолинди.
- 7'
Жарима майдонига қаршиликлар узатган тўпга Адҳамов чиқиб келди.
- 7'
Тоировнинг узатмаси борган жойда андижонликлардан ҳеч ким йўқ эди.
- 6'
Абдихолиқовнинг зарба беришига рақиб ҳимоячиси йўл қўймади.
- 4'
Стандарт вазият пайтида "Насаф" футболчилари фол ишлатди.
- 3'
Бурчакдан узатилган тўпга андижонлик ҳимоячилар биринчи чиқиб келишди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Ўзбекистон кубоги бошланмоқда. "Андижон" - "Насаф" қарама-қаршилигини Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар