Анчелотти Неймарни термага олиш учун шарт қўйди

  • 15 Sep 07:49
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бразилия терма жамоасини бошқараётган машҳур мураббий Карло Анчелотти Неймарни қай ҳолатда мамлакатнинг бош жамоасига чақиришини очиқ айтди.

Tecno

- Неймарнинг қандай ўйнаётганини кузатишга ҳожат йўқ. Унинг нақадар иқтидорли эканини ҳамма билади. Замонавий футболда истеъдодни кўрсатиш учун энг аввало, юқори жисмоний тайёргарликка эга бўлиш шарт. Агар Неймар оптимал формасини тиклаб олса, терма жамоа таркибига кириши қийин бўлмайди.

Неймар зўр формада бўлганида ҳамма уни терма жамоада кўришни истайди. Мен у билан гапплашдим, унга “Сенда жисмоний ҳолатингни тиклаб олиш ва жаҳон чемпионатида энг қюори даражангни кўрсатиб, терма жамоага ёрдам беришга тайёрланиш учун етарлича вақт бор”, дедим.  Ҳаммага талаб аввалгидек қолади.

Мен Неймарни плеймейкер ёки марказий ҳужумчи сифатида ўйнатмоқчиман. Уни марказга яқин жойлаштириш керак. Энди у қанотларда самарали ўйнай олмайди. Чунки замонавий футболда бу қанотда ўйнаш жуда катта жисмоний тайёргарликни талаб этади. Неймар ҳозирги ҳолатда ҳужумкор ярим ҳимоячи ёки марказий ҳужумчи сифатида муаммосиз ўйнай олади, - деди Карло Анчелотти.

Comments

You must be logged in to commet!