
Анчелотти 40 ёшли ҳимоячини терма жамоага чақирмоқчи
Карло Анчелотти Тьяго Силванинг Бразилия терма жамоасига қайтиши мумкинлигини айтди. "Флуминенсе" ҳимоячиси сентябрь ойида 41 ёшга тўлади. У 2022 йилдан бери миллий жамоада ўйнамаган.
- Мен уни яхши биламан. У мен билан "Милан"да ва ПСЖда бирга ишлаган. Яқинда у билан суҳбатлашгандик. Ўйинчини терма жамоага чақириш ҳақида қарор қабул қилишда ёшга эътибор бермайман. Агар Тьяго Силва бошқалардан кучлироқ бўлса, ҳеч қандай муаммо йўқ.
Ўтган мавсумда "Реал"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири 40 ёшли Модрич эди. 2007 йилда "Милан" билан Чемпионлар Лигасини ютгандим, жамоа сардори Малдини 40 ёшда эди, - деди бразилияликлар бош мураббийи.
Фикрлар