Ана холос! Рамзан Кадировнинг 4 та ўғли бир кунда рингга чиқади

  • 30 август, 2020, 16:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

3 сентябрь куни Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Tecno

Эътиборлиси, шу куни мамлакат раҳбари Рамзан Кадировнинг 4 ўғли рингга кўтарилади. Бу ҳақда “Ахмат” спорт клуби Абузайд Висмурадов айтиб ўтди.

“3 сентябрь куни Грозний шаҳрида, Колизей спорт зали аренасида Чеченистон Республикасининг Биринчи Президенти, Россия Қаҳрамони Ахмат ҳожи Кадиров хотирасига бағишланган "Афсоналар вақти" профессионал бокс бўйича халқаро турнири бўлиб ўтади.

Аренада мамлакатимизнинг энг кучли боксчилари иштирокидаги энг ажойиб ва ​​ёрқин жанглар бўлади.

Шунингдек, Ахмат спорт клубидаги азиз жиянларим Аҳмад, Эли, Адам ва Абубакар Кадировлар шу куни рингга чиқади”, - дейди Висмурадов инстаграмдаги саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!