"Ан-Наср" ҳужумчи билан хайрлашди. Машарипов қолади

CHERY AUTO

Камерун терма жамоаси ҳужумчиси Венсан Абубакар "Ан-Наср"ни тарк этди.

Tecno

Клуб матбуот хизмати футболчи билан хайрлашганини эълон қилди ва унга омад тилади. Роналдуни қайдномадан ўтказиш учун риёдликлар Венсан билан хайрлашишга мажбур бўлди.

Маҳаллий нашрлар Венсан ўрнига Машарипов кетиши ҳақида ҳам ёзганди. Аммо клуб раҳбарияти вакилимизни таркибда сақлаб қолишга қарор қилган.

Маълумотларга кўра, Абубакар хизматига "Бешиктош" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!