Аморим МЮнинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапирди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапирди.

Tecno

"Биз футболчилар ўртасида алоқа ўрнатмоқчимиз, менимча, бу бизга керак. Кейин - жисмоний жиҳат. Биз АПЛ талабларига жавоб беришимиз керак, асосийси "Арсенал"га қарши мавсумнинг биринчи ўйинига тайёр бўлишимиз керак. 

Агар мавсум бошида иш бошлаганимда, бу хато бўларди. Шунинг учун ҳозир олти ой давомида йўл қўйган барча хатоларимиздан хулоса чиқариб, ишни оқ қоғоздан бошлашимиз керак деб ўйлайман. Олинган барча маълумотлардан фойдаланишга ҳаракат қиламан.

Клубдаги кадрлар ўзгариши ҳаммага оғир келди. Аммо энди бизда ҳаммасини бошидан-бошлаш имконияти бор", - дея Аморимнинг сўзларини келтирди Manchester Evening News.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" янги мавсумнинг 1-турида 17 август куни "Олд Траффорд"да "Арсенал"га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!