
Аморим: "Менинг ниятим ишимни давом эттириш"
"Манчестер Юнайтед" мавсумни омадсиз бошлади: "Арсенал"га қарши мағлубият (0:1), "Фулхэм"га қарши дуранг (1:1) ва Англия лига кубогида "Гримсби Таун'га пенальтилар сериясида йўқотиш (2:2, 11:12).
Шу вазиятдан сўнг клуб бош мураббийи Рубен Аморим ўз келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди:
"Нима бўлишини билмайман. Менинг ниятим ишни давом эттириш, лекин сизга ҳеч нарсани ваъда қилмайман. Ҳозир мен "Манчестер Юнайтед" бош мураббийиман ва бу ўзгармаслигига ишонаман", — дея таъриф бериб ўтди португалиялик мутахассис.
Фикрлар