
Алонсо: "Жамоавий муваффақият учун ҳамма бир йўналишда ҳаракат қилиши керак"
"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо "Реал Сосьедад"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида Ханс-Дитер Фликнинг сўзларига муносабат билдирди. "Барселона" мураббийи аввалроқ "эго муваффақиятни йўқ қилади", деб айтган эди.
"Биз инсоний фазилатларга эга бўлган ҳолда муваффақиятга эришмоқчимиз. Ҳар бир киши қайиқда бўлиши ва зарур пайтда эшишга тайёр туриши керак. Олдимизда мураккаб босқичлар бор ва бизга ҳамманинг бир йўналишда ҳаракат қилиши зарур", – дея жавоб бериб ўтди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни "Реал" меҳмон сифатида "Реал Сосьедад"га қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар