Алишер Одилов: Эрондан, Хитойдан, Кореядан таклифлар бор!
"Нефтчи" клуби ҳужумчиси Алишер Одилов Sports.uz сайтига интервью берди. Футболчи олдида турган таклифлар ҳақида гапирди.
Суҳроб Холбеков: Сизга бўлаётган таклифлар ҳақида маълумот бера оласизми?
"Ҳозирда таклифлар бор. Бир Эрондан, бир Хитойдан чиқди, бир Кореядан ҳам чиқди. Ҳали биттасига тўхталиб, қаралгани йўқ. Бу билан агентларим шуғулланади. Насиб бўлгани бўлади.
"Нефтчи"да қолиш эҳтимолим ҳам бор ва бу кўпроқ. Чунки Элит Чемпионлар лигаси бор. Бундан ташқари, кейинги йилда "Нефтчи" бунданда кучлироқ бўлади", - деди футболчи интервьюда.



Фикрлар