Агар Мане кетса, "Ливерпуль"га Мбаппе келади

  • 14 апрель, 2020, 16:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" клуби раҳбарияти жамоадан кетиши мумкин бўлган ҳужумчи Садио Манега ўринбосар қидира бошлади.

Tecno

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, агар сенегаллик футболчи "Энфилд"ни тарк этса, мерсисайдликлар унинг ўрнига ПСЖ форварди Килиан Мбаппени сотиб олишга уруниб кўради. Бу борада уларга “Реал” асосий рақобатчи бўлиши мумкин.

21 ёшли Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида 33 та ўйинда майдонга тушди ва 30 та гол ҳамда 17 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг бозор нархи эса 180 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!