А Серия. "Рома" "Наполи"га имкониятни бой берди. Шомуродов захирадан тушди

  • 24 октябрь, 2022, 01:43
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Италия А Серияси 11-тури доирасидаги "Рома" - "Наполи" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган беллашувда римликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Учрашувдаги ягона гол иккинчи тайм охирроғида киритилди. "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен 80-дақиқада бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва Патрисиу дарвозасини ишғол қилди. Мазкур ҳисоб беллашув охиригача ўзгармади ва неполликлар Римдан 3 очко билан ортга қайтадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, легионеримиз Элдор Шомуродов ўйиннинг 85-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!