
"Ювентус" яқин кунларда ўзининг мавсумлар оралиғидаги илк хариди амалга ошириши мумкин
Туриннинг “Ювентус” клуби яқин кунларда ўзининг мавсумлар оралиғидаги илк харидини амалга ошириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги нашрнинг ёзишича “кекса синьора” бошқарув раиси Жузеппе Маротта "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Эмре Жаннинг яқинлари билан учрашиб, унинг Туринга кўчиб ўтиш борасидаги музокараларнинг якуний босқичини муҳокама қилмоқчи.
Эслатиб ўтиш лозимки, 24 ёшли германиялик футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва “Ювентус” уни мутлақо текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Фикрлар