"Ювентус" ва "Арсенал" бир футболчини кўзламоқда

  • 10 январь, 2019, 16:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Ювентус" ва "Арсенал" клублари Голландиянинг "Виллем II" клуби ҳужумчиси Донис Авдияй учун кураш бошлашди. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра ҳар иккала жамоа ҳам 22 ёшли косовалик футболчини ёзда, яъни шартномаси тугаб эркин агентга айланганда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Авдияй "Виллем II" сафида жорий мавсум бошидан буён тўп суриб келмоқда. У ҳозирча 19та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 8та гол ва 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг тахминий трансфер баҳоси эса 2 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!