Гвардиола нега Ҳусанов захира ўриндиғида қолиб кетаётганининг асосий сабаби ҳақида гапирди

BEPUL PROPAN

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрларини билдириб, нега "Борнмут"га қарши алмаштирилгани ва кейинги учрашувларда иштирок этмаётгани ҳақида гапирди.

"Сабаблардан бири — Ҳусановда сариқ карточка бор эди ва мен хатарга бормоқчи эмасдим. Шу билан бирга, чап қанотдан ҳужумни кучайтирмоқчи эдик.

Ўша пайтда мен Нико О’Райли бунчалик кўп дақиқа ўйнайди деб ўйламагандим. Йошко Гвардиол эса марказга ўтди. 

Шундан келиб чиқадики - ҳеч қачон асосий таркибдаги жойингиз кафолатланмаган. Бундан ташқари, эртага ўйнайман деб ўйлашингиз ҳам хато эканлигини англатади.

Нуньес, О’Райли ва Гвардиол яхши ўйнаяпти, барқарор. Бизда яхши ўйин услуби шаклланган ва уларнинг ўзаро уйғунлиги ҳам яхши. Сабаби фақат шу" - дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис.

Маълумот ўрнида, 20 ёшли ҳамюртимиз "Борнмут"га қарши 1 бўлим ҳаракат қилганидан сўнг "Лестер"га қарши қайдномага ҳам киритилмаган эди. Шундай бўлса ҳам ҳимоячимиз ундан кейинги 5 та учрашувда захира ўриндиғида қолиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Давлат
02/05/2025 16:22
Машхурбекни хит булган ашуласини эшитинглар Мендаам, менданам ......