Агар бу трансфер якунланса, Остон Ўрунов "Персеполис"дан кетади!

  • 02 May 14:46
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Football
BEPUL PROPAN

Эрон терма жамоаси ва Польшанинг "Лех" клуби вингери Али Голизода фаолиятини Эроннинг совриндор жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин.

"Persepolisnews" хабарига кўра, Теҳроннинг "Персеполис" жамоаси яна бир бор Алини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлмоқда. Бу трансфер якунланса, "қизиллар" таркибида катта ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Мавсум ўртасидаги трансферлар ойнасида жамоа ва футболчи тўлиқ келишувга эриша олмаган. Аниқроғи, форс клуби "Лех Познан"ни рози қилолмаган. 

Амалдаги чемпионлар бир неча кун олдин Голизодани жалб қилиш бўйича музокараларни қайта бошлашди. Ҳатто, унга биринчи расмий сўров ҳам йўллади.

Манбанинг ёзишича, агар трансфер якунланадиган бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўруновнинг жамоадан кетиш эҳтимоли катта. 

Маълумот учун, Ўрунов жорий мавсум жароҳатлар сабаб кўплаб учрашувларни ўтказиб юборди. Легионеримизнинг супер ўйинлари сабаб теҳронликлар ўтган мавсумда чемпионликни қўлга киритган эди. 

Comments

You must be logged in to commet!
&
Лочин2022
02/05/2025 15:14
хамма ишда конун шундай
агар фойданг тегса кадрдисан
фойданг тегмас бир тийинлик кийматга эгасан