
FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов ўз ўрнини сақлаб қолди, Синдаров бир поғона пастлади
Жаҳон шахмат федерерацияси (FIDE) апрель ойи якунларига кўра, ўз рейтинги янгилади.
Унга кўра, Магнус Карлсен 2837 очко билан етакчи, Ҳикару Накамура иккинчи, ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу эса 3-ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик шахматчилардан беш нафари кучли 100 ликка кирди.
Нодирбек Абдусатторов 6-ўринда қолди, бироқ унинг рейтинг очколари 1.9 баллга камайди. Жавоҳир Синдаров эса бир поғона пастлади. Ҳозир унда 2706 рейтинг очкоси бор. Синдаров март ойида ҳам бир ўрин пастлаганди.
Рустам Қосимжонов 2675 очко билан 48-ўриндан жой олган. Нодирбек Якуббоев эса 2665 очко билан ўз биттга юқорилади.
Шамсиддин Воҳидов бу рейтингида ҳам пастлади. Ўзбекистонлик гроссмейстер ўтган ой 30 поғона пастлаб, 80-поғонага тушган эди. Воҳидов 2641 очко билан янгиланган рейтингда 86-ўринга тушди.
Фикрлар