"Ювентус" Марсело учун "Реал"га 45 млн евро таклиф қилмоқчи

  • 2 февраль, 2019, 11:03
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳамон “Реал” ҳимоячиси Марселони сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Tecno

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 30 ёшли бразилиялик футболчи учун “қироллик клуби”га 45 млн евро тўлашга тайёр. Унинг ўзига эса йилига 12 млн евро маош ваъда қилмоқда.

Маълумот учун, Марсело жорий мавсум “Реал” сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!