
Тирик футбол афсоналари "Барселона"нинг 6-голига қандай реакция кўрсатишди?
Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйинида ҳақиқий сенсация содир бўлди.
Парижда ПСЖдан 0:4 ҳисобида енгилган "Барселона" ўз майдонида рақиб дарвозасига олтита гол уришга муваффақ бўлди. Якуний ҳисоб 6:1 бўлди ва каталонияликлар сенсацион тарзда чорак финалга йўл олишди.
Учрашувни бевосита Британиянинг "BT Sport" телеканалида эксперт сифатида шарҳлаб борган замонавий футболнинг афсоналари Стивен Жеррард, Рио Фердинанд ва Майкл Оуэн каталонияликларнинг 90+5 дақиқада киритган 6-голидан сўнг ўзларини тутиб туриша олишмади ва жонли эфирда уни ўзига ҳос тарзда нишонлашди.
Қандай қилиб дейсизми? Қуйида бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:
Фикрлар