
Скоулзни нега МЮ мураббийлиги учун чорлашмаяпти?
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз нима сабабдан уни манкунианларни бошқаришга таклиф этишгмаганлигининг сабабини айтиб ўтди.
Собиқ футболчи МЮ собиқ устози Луи ван Гални кўп танқид қилар эди. Ҳозирги мураббий Жозе Моуринони ҳам у кўп танқид қилмоқда.
“Теле эксперт бўлиб ишлаган пайларимда танқидий сўзларни айтган бўлишим мумкин. Мен шунчаки, ўйин нуқтаи назаридан келиб чиқиб, ўзимнинг фикрларимни айтганман. Ҳозир вазият ўзгарди. Моуриньо келгунига қадар улар ҳеч нарсага да`вогарлик қилишмаётган эди.
Мен бу жамоада 20 йил ўйнадим ва ҳаётимнинг энг яхши дамлари шу ерда ўтди. Мен ҳар доим ҳам уларни танқид қилгим келмайди. Улар ёмон ўйин кўрсатишса, мен уларни мақтай олмaйман”, – деб айтиб ўтди Скоулз.
Фикрлар