Руни Англия терма жамоасидаги хайрлашув учрашувини 15 ноябрь куни ўтказади

  • 4 ноябрь, 2018, 12:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

АҚШнинг "Ди Си Юнайтед" клуби форварди Уэйн Руни Англия терма жамоасида ўзининг хайрлашув учрашувини ўтказади.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли футболчи 15 ноябрь куни Англиянинг АҚШга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади ва бу унинг терма жамоа сафидаги сўнгги ўйини бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Руни Англия терма жамоасидаги фаолиятини 2016 йил якунлаган эди. У ўтган давр мобайнида терма жамоа сафида жами 119та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 53та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!