
Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор" бугун ўзининг мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказди
Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди. Бу ҳақда "Насаф" матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Рақиб бугун катта устунлик билан ғалаба қозонди, ўйлашимча "Пахтакор" бугун мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказди. Гувоҳи бўлдиларингиз, бугун жамоамизга нисбатан “Пахтакор” таркибида катта тажрибага эга футболчилар ҳаракат қилишди. Бу ўз самарасини кўрсатди. Биз иккинчи бўлимда яхши ҳимояланишимиз керак эди, шундан келиб чиқиб беш нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. Аммо бундай ҳимоя билан стандарт вазиятларда ҳам эътиборли бўлишимиз керак эди. Афсуски, биз бугун айнан стандарт вазиятлардан гол ўтказиб юбордик. “Пахтакор” ҳам бу имкониятлардан унумли фойдалана олди. Албатта, бу уларга катта устунлик берди", - деб айтиб ўтди Бердиев.
Фикрлар