Рўзиқул Бердиев: Агар тақвим ўзгармаса сўнгги 3 турдаги ўйинларимизни қолдиришни сўраймиз

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, жорий йилнинг август ойида Жакартада навбатдаги Осиё ўйинларига старт берилади. Ушбу мусобақанинг футбол спорт тури бўйича мамлакатимиз шарафини Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги футболчиларимиз ҳимоя қилишади. Бугун олимпия терма жамоамизнинг навбатдаги йиғин учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Ушбу йиғинга «Насаф»дан 9 нафар футболчи чақирилган, шулардан 4таси (Азизжон Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев, Одил Ҳамробеков ва Бобир Абдихолиқов) терма жамоа билан Жакартага жўнаб кетишади.

Tecno

Ушбу футболчилар «аждарлар»нинг бугунги кундаги етакчилари ҳисобланишади. Хўш, агар улар терма жамоа билан Индонезияга кетса «Насаф» Суперлиганинг сўнги 3 та турида нима қилади? Бу саволга жавоб олиш мақсадида жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан боғландик:

-Албатта, бу футболчилар асосий таркиб ўйинчиларимиз саналишади, уларсиз жамоага чинакамига қийин бўлади.
Воқеалар ривожи қандай тус олишини вақт кўрсатади, агар ПФЛ қолган 3 та турни Осиё ўйинлари бошлангунига қадар ёки тугагач ўтказса, бу яхши, аммо иккита мусобақа ҳам параллел равишда олиб борилса, «Насаф» анча қийналади, шу сабабдан раҳбарият билан келишган ҳолда, ўз ҳуқуқларимиздан фойдаланиб, ўйинларни қолдиришни сўраб расмий хат билан ПФЛга мурожаат қиламиз, -дейди Рўзиқул Саъдуллаевич SPORTS.uz мухбири билан бўлган суҳбатда.

                                                                Азамат Умаров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Murodov Bekzod
26/07/2018 12:56
Уйин колдиришга сураймиз эмас талаб килиш керак ПФЛ дан сабаби бу 3 та уйин хал килувчи уйинлар ва уз шундокхам насафга кийин хозир МТЖ га жалб килинган уйинчилари эса асосий таркиб уйинчилари хисобланишади! Агар ПФЛ Насафни уйинларини колдирмаса буни бемалол СОХТА ЧЕМПИОНИГА ердам деб тушунса булади!!!!
Sports.uz tahririyati
26/07/2018 13:11
Qoldiradi, reglamentda bor bu
Jasur T Sh
26/07/2018 12:45
Хакикатдан хам буни уйлаб куриш кк, Бир командадан 9 уйинчи кетиши хар кандай командани синдиради, шунча кийинчиликни енгиб утадиган Рузикул Ака Энди бу муаммо, ечими юк масалада, 3 тур Ким билан уйнеди. Узбек футболида хакикий кахрамонлик курсатаяптилар, Иш билади дб доим муаммоларга куймаслик керакда. Бир вактлари Миржалол акани шунака муаммоларга дуч килишганди ишни билади дб, лн футболни билмаган, тушунмаган одамлар Миржалол акани гулги киганди. Ердам кимасдан Иш сураб айибдор килиш осон, лн яхшилаб уйлаб куриш керак Насаф якиндан бери канча кийинчиликни бошидан утказобди, камида янгиттан шакилланяпти. Мутасадди ташкилотлардан илтимос факат команда рахбарларини хати билан эмас балки командаларни холатини урганиб уйинлар жадвалига узгартиришлар киритиш кк манимча.
Sports.uz tahririyati
26/07/2018 12:10
Буш кемен ока
&
Alisher
26/07/2018 13:27
Пахтакор чемпион ????
&
Alisher
26/07/2018 13:27
!!!!