Роналду "Реал"даги жамоадошини "Ювентус"га чорламоқда

  • 20 январь, 2019, 19:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду "Реал"даги собиқ жамоадоши Марселони Туринда кўрмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра португалиялик футболчи бразилиялик ҳимоячи билан “кекса синьора”га кўчиб ўтганидан сўнг ҳам ўзаро яқин алоқаларни сақлаб қолган. Аксарият суҳбатларда Роналду Марселога Италияга келишни маслаҳат беради.

Маълумот учун, Марсело жорий мавсум “қироллик клуби” сафида 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ва 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!