"Реал"нинг барча футболчилари Зидан билан хайрлашишди, фақат биттасидан ташқари

  • 1 июнь, 2018, 15:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”нинг барча футболчилари жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг истеъфосидан сўнг ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида у билан хайрлашишди.

Tecno

Бироқ, фақатгина Гарет Бэйл собиқ устози ҳақида ҳеч нарса ёзмади. Испан матбуоти эса бу ҳолатни Бэйлнинг Зидан қўл остида заҳирага “михлангани” билан боғлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айнан Зиданнинг истеъфосидан сўнг Бэйл “Реал” билан келишувни узайтириш борасида музокаралар ўтказишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!