"Реал Сосьедад" футболчиси юрак хуружини бошдан кечирди

  • 1 ноябрь, 2018, 15:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испаниянинг "Реал Сосьедад" клуби ярим ҳимоячиси Лука Сангальи юрак хуружини бошдан кечирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра ушбу ҳолат туфайли 23 ёшли футболчи зудлик билан касалхонага ётқизилган. Айни дамда унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ, аммо у барибир шифохонада қолмоқда.

Маълумот учун, Сангальи "Реал Сосьедад" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жамоанинг асосий таркибида август ойидан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум жами 6та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!