
"Реал" Марселонинг нархини эълон қилди
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти ёзда жамоанинг асосий ҳимоячиси Марселони сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда TeleMadrid хабар бермоқда.
Унга кўра “қироллик клуби” 30 ёшли бразилиялик футболчининг трансферини 70 млн еврога баҳоламоқда. Уни сотиб олиш учун асосий даъвогар эса “Ювентус” ҳисобланади.
Маълумот учун, Марсело жорий мавсум “Реал” сафида жами 24та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар