
«Қўқон-1912» сафига cербиялик футболчилар келиб қўшилишди
“Қўқон-1912” жамоаси сафига Сербиялик легионер футболчилар келиб қўшилишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарлик олиб бораётган «Қўқон-1912» жамоаси ўз сафини кучли футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча қўқонликлар таркибига икки нафар хорижлик ўйинчилар келишди. Булар биз учун таниш бўлган Марко Милич ва ярим ҳимоячи Ненад Станковичдир.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Марко Милич ўтган мавсум ҳам жамоа сафида тўп тепганди. Ненад Станкович эса кўрикда бўлиб турибди.
Ненад Станкович 1992 йил 19 сентябрь куни таваллуд топган. Бўйи 179 см, оғирлиги 70кг, ярим ҳимоячи. Охирги жамоаси ФК Синделик. Ушбу жамоа сафида Сербия Биринчи лигасида 20 та учрашувда майдонга тушган. Умуман олганда, Ненад сўнгги тўрт мавсумни айнан шу клуб сафида ўтказган.
«Қўқон-1912» таркибига шу кунларда яна бир легионер футболчи, бу сафар ҳужумчи келиб қўшилиши кутилмоқда.
Фикрлар