Қўл жанги усталаримизга ҳеч ким тенг кела олмади

CHERY AUTO

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва қўл жанги федерацияси томонидан Наманган шаҳрида қўл жанги бўйича халқаро турнир ўтказилди.

Tecno

Навбаҳор стадионида ўтган мазкурм мусобақада жаҳоннинг машҳур спортчилари мамлакатимизнинг қўл жанги усталарига қарши куч синашди.

Вазни 55 кг бўлган Алишер Жўрахонов (Ўзбекистон) тожикистонлик рақиби Толибжон Иноятовни биринчи раундда мағлубиятга учратган бўлса, 60 кг вазн тоифасида Шаҳбоз Турсунов ҳам яна бир тожик спортчиси Фирдавс Аҳмеджоновни муддатдан олдин енгди.

70 кг вазнда мамлкатимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳиддин Мамажонов россиялик Роман Гамидуллаевни оғриқ бериш усули билан таслим қилди. Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Олимжон Нормуродов (Ўзбекистон) қозоғистонлик Данияр Кайшбековни, Жаҳонгир Жумаев (Ўзбекистон) эса беларуслик Эдуард Муравительский устидан зафар қучди.

photo_2018-07-25_11-51-12

photo_2018-07-25_11-50-51

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!