
Паулиньо XXI-асрда Ла Лигада ҳеч ким уддалай олмаган ишни қилди
Каталониянинг “Барселона” клуби бу мавсум ички чемпионат баҳсларида ҳозирча мағлубият нималигини билмай келмоқда.
Эътиборлиси, ўтган ёз Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клубидан келиб қўшилган ярим ҳимоячи Паулиньо ўзининг дебют мавсумидаёқ “кўк-анор ранглилар”нинг асосий таркиб футболчисига айланиб олди ва чемпионатнинг 32та турида майдонга тушишга муваффақ бўлди.
Қайд этиш лозимки, бразилиялик футболчи XXI-асрда Испания Ла Лигасида дебют мавсумидаёқ 32та ўйинда мағлубиятга учрамаган илк футболчига айланди.
Маълумот учун, Паулиьно ҳозирча примерода ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар