
ПСЖда Эмерининг ўрнини эгаллайдиган мураббий номи маълум
Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти “Арсенал” устози Арсен Венгернинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Football.london нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар президенти Носир Ал-Хелаифи аллақачон франциялик мутахассис билан алоқага чиққан ва унга ўз таклифини билдирган.
Маълум бўлишича жорий мавсум якунлангач Унаи Эмери жамоа бошқарувидан кетади ва унинг ўрнини катта эҳтимол билан “Арсенал”да курсиси қимирлаб қолган Венгер эгаллаши кутилмоқда.
Фикрлар