ПСЖ ҳам "Челси" футболчиси учун курашга қўшилди

  • 21 февраль, 2019, 11:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳам "Челси" вингери Каллум Хадсон-Одои учун курашга қўшилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра парижликлар ёзги трансферлар даврида 18 ёшли англиялик футболчи борасида “Бавария” билан рақобатлашишга тайёр. Қайд этиш лозимки, унинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган ва у ушбу келишувни узайтиришни хоҳламаяпти.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” қишки трансферлар даврида Хадсона-Одои учун “Челси”га 40 млн евро таклиф қилган ва рад жавобини олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!