“Ордабаси” осмонидаги “қора булутлар” тарқади

CHERY AUTO

Кеча Қозоғистон Премьер-лигасида 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби сафарда “Қизил Жар” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Tecno

Мазкур ўйинда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Шу тариқа, “Ордабаси”нинг кетма-кет 3 ўйинлик мағлубиятлар серияси ўз ниҳоясига етди. Бундан ташқари, жамоа ҳафта ўртасида кубок баҳсларида ҳам “Қайрат”га имкониятни бой бериб, турнирни тарк этган эди.

Ҳамюртимиз кечаги ўйинни асосий таркибда бошлади ва 76-дақиқада захирага олинди. Ушбу муваффақиятдан сўнг “Ордабаси” жамғарган очколар сони 19 тага етди ва жамоа турнир жадвалида ҳамон 4-ўринда бормоқда.

Қозоғистон Премьер-лигаси. 12-тур

“Қизил Жар” – “Ордабаси” 1:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!