Нигериялик футболчиларнинг ҳаракатлари "Қўқон-1912" устозларига маъқул келмади

CHERY AUTO

Пойтахтдаги йиғин ўз якунига етди. Мураббийлар штаби дастлабки йиғин мобайнида жамоанинг асосий ўзагини сақлаб қолган ҳолда , бир қатор янги номларни ҳам синовдан ўтказишди. Бу жараён Фарғонада бўлиб ўтадиган "Ҳоким кубоги-2019" турнирида ҳам давом этади.  Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Тошкентдаги йиғин якунига етгач мураббийлар Сербиядан келган Ненад Станкович ҳамда Нигериялик футболчиларга жавоб бердилар. Энди улар жамоа машғулотларида иштирок этишмайди.

Бугун "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари Учкўприк туманидаги стадионлардан бирида ўз машғулотларини ўтказишди. Машғулотларда 22 нафар футболчи иштирок этди. Александр Мерзляков алоҳида машғулотларда иштирок этган бўлса, қолган барча футболчилар мураббийлар кўрсатмалари асосида машғулотларни тўлиқ ўтказишди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари эртага ҳам Учкўприкда машғулотларни ўтказишади.

Эртадан кейин эса жамоа "Ҳоким кубоги-2019" турнирида иштирок этиш учун Фарғона шаҳрига кўчиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!