
“Nasaf” murabbiyi rasmiy taklif bilan Polshaga yo‘l oldi
“Насаф” ПФК дарвозабонлар мураббийи, расмий таклиф билан Польша Республикасига жўнаб кетди. Мураббийимиз Польша пойтахти Варшава шаҳрида жойлашган “GOALKEEPER” номли дарвозабонлар мактабининг Президенти, жаноб Сергей Шиповскийнинг таклифига кўра, 1 июл куни бўладиган ёш дарвозабонлар ўқув - йиғинида иштирок этади.
Йиғинда Европа, Россия, Украина, Белоруссия ва Америкадан ташриф буюрган юзга яқин ёш дарвозабонлар иштирок этишади. Мураббийимиз Денис Иванков йиғинда мураббий-йўриқчи (мураббий-инструктор) сифатида иштирок этади.
Албатта бу – ўзбек футболига, қолаверса “Насаф” футбол клубига ва мураббийимиз Денис Иванковга нисбатан жаҳон миқиёсидаги эътирофдир.
Fikrlar