"Насаф" футболчилари "оқлар" ва "кўклар"га бўлинган ҳолда ўйнади

CHERY AUTO

Бугун “Насаф” жамоаси иккига бўлинган ҳолда ўзаро назорат учрашуви ўтказди. Назорат учрашуви “Марказий” стадионда бўлиб ўтди.

Tecno

 

Ушбу учрашувда жамоа вакиллари иккига бўлиниб, кўк ва оқ либосларда майдонга тушишди. Учрашувда “Оқлар” 5:3 ҳисобида устун келишди.

“Кўклар” - “Оқлар” 3:5

Голлар: Игорь Голбан (15), Шароф Муҳитдинов (45), Шерзод Насруллаев (72) – Шахбоз Эркинов (22, 30), Ислом Рашидхонов (36), Жасур Ҳасанов (47, 58).

“Кўклар”: 1.Умиджон Эргашев, 2.Жўрабек Маннонов, 4.Мақсуд Каримов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Сирожиддин Қўзиев, 14.Шароф Муҳитдинов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Игорь Голбан, 31.Шерзод Насруллаев (34.Илҳом Алижонов 78), 45.Бобир Абдураҳимов.

“Оқлар”: 25.Санжар Қувватов, 2.Акмал Мозговой, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дилшод Саитов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 15.Шахбоз Эркинов, 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 77.Жасур Ҳасанов (28.Сардор Саъдуллаев 76), 92.Умарбек Эшмуродов.

"Насаф" келаси ҳафтада яна бир назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган. Бу сафар "аждарлар"нинг спарринг рақиби - Муборакнинг “Машъал” жамоаси бўлади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!