Мухторовнинг суперголи ёхуд АГМК - "Насаф" ўйини видеошарҳи

BEPUL PROPAN

Олмалиқнинг АГМК клуби ўз майдонида Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилди ОКМК стадионида кечган беллашувда "аждарлар" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Голларга Бобир Абдуҳолиқов ҳамда Хуршидбек Мухторовлар муаллифлик қилишди. Бобир АГМК ҳимоячиси ва дарвозабонининг бир-бирини тушунмаслигидан келиб чиққан имкониятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, АГМК собиқ футболчиси, ҳозирда "Насаф"да фаолият олиб бораётган Хуршидбек Мухторов ўзининг жарима зарбасидан сўнг киритган ажойиб голи билан ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Қуйида эса мазкур учрашув видеошарҳи билан танишиш имконига эгасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!