
Моуринью Роналдусиз Португалия ЖЧ-2018да ҳеч нарса қила олмаслигини айтди
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Португалия терма жамоасининг яқинлашиб келаётган ЖЧ-2018даги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.
“Португалияда жудаям қизиқарли таркиб. Роналдусиз уларда ҳеч қандай имкон йўқ. Аммо, Роналду билан имконсиз нарсанинг ўзи йўқ”, - дейди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Фернанду Сантуш бошқарувидаги амалдаги Европа чемпионлари мундиалнинг гуруҳ босқичида Испания, Марокаш ва Эрон терма жамоаларига қарши кураш олиб боришади.
Фикрлар