"Милан" қишда ўз сафига бразилиялик ҳимоячини қўшиб олмоқчи

  • 30 октябрь, 2018, 21:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" Бразилиянинг "Сан-Паулу" клуби ҳимоячиси Родриго Кайога жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар” 25 ёшли бразилиялик футболчини қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишни режалаштиришмоқда. “Милан” Кайони яқинда жиддий жароҳат олиб 3 ойга сафдан чиққан Маттиа Кальдаренинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, Кайо жорий мавсум "Сан-Паулу" сафида жами 6та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!