
“Милан” ҳужумчиси қўл билан гол ургани учун жазоланиши мумкин
“Милан” клуби ҳужумчиси Патрик Кутроне Италия А Серияси 22-тури доирасида “Лацио”га қарши баҳсдаги хатти-ҳаракатлари сабаб, дисквалификация қилиниши мумкин.
Учрашувнинг 15-дақиқасида Хакан Чалханоглу тўпни жарима майдонига узтади. Кутроне ҳаводаги курашда ғолиб чиқди. Аммо тўп тўсинга тегиб қайтди ва унинг қўлига тегиб, дарвозадан жой олди.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, тартиб-интизом қўмитаси эса ушбу ҳолатни ўрганиб чиқади. Агарда, унинг бу ҳаракати тасдиқланса, Кутроне икки учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин.
Фикрлар