
“Металлург” хориж йиғинида Арманистон, Қозоғистон ҳамда Туркия жамоалари билан ўйнайди
Янги мавсумга тайёргарликнинг учинчи йиғинини хорижга режалаштирган Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзолари бугун тонгда Туркияга учиб кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бекободликлар Анталия шаҳрида икки ҳафталик йиғинда бўлишида. Йиғин давомида жисмоний тайёргарликни тиклаш баробарида бир нечта кўрик назорат учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Олдиндан келишувга биноан “Металлург”нинг сафардаги рақиблари Арманистон, Қозоғистон ҳамда Туркия жамоалари бўлиши кутиляпти.
Туркиядаги йиғин 27 январдан 11 февралга қадар давом этади. “Металлург”нинг Туркия ўқув-машғулот йиғини ҳақида маълумот олиш учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатиб боринг.
Фикрлар